Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларини меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 165-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда мазкур соҳада ижро, назорат ва таҳлилни олиб бориш ишларига ягона ёндашувни шакллантириш мақсадида “Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари педагогларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, тарификация ва назорат ишлари тартиби бўйича услубий қўрсатма” Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан ишлаб чиқилди.
Услубий кўрсатма 68 банддан иборат бўлиб, тизимда молиявий бошқарувни янада такомиллаштириш имконини яратади.
Ушбу Услубий кўрсатмада биринчи марта
Услубий кўрсатма ўқитувчига ҳисобот топширувчи персонал сифатида қарамасдан, ўқувчига таълим-тарбия бериш фаолияти энг юқори мезон эканлигидан келиб чиқиб, таълим муассасаси раҳбарияти ўқитувчига унинг асосий фаолияти билан шуғилланиши учун барча шароитларни яратиб бериши, имкон қадар қоғозбозлик ва текширувларда ўқитувчининг иштирокини бартараф этиш зарурлиги ғояси илгари сурилди. Ўқитувчининг турли текширувларда иштирок этиши таълим муассасаси раҳбариятининг бирламчи ва иккиламчи асословчи ҳужжатларни шакллантира олмаганлиги боис юз беради. Агар молия текширувчиси учун мазкур ҳужжатлар тўлиқ шакллантирилса ўқитувчининг текширувларда иштироки учун ўрин қолмаслиги Услубий кўрсатмада белгиланган.
Услубий кўрсатмадан амалиётда фойдаланиш пайтида юзага келган саволлар ҳамда Услубий кўрсатмани янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билан бизнинг TAK.UZ сайтимизга мурожаат қилинг.
Услубий кўрсатмани юклаб олиш учун қуйидаги тугмани босинг.