OMMAVIY OFERTA

ОММАВИЙ ОФЕРТА

TESTKITOB.UZ (сайтнинг қисқартирилган номлари - TESTK.UZ, TAK.UZ) сайти орқали
маҳсулотлар, товарлар сотиш ва хизмат кўрсатиш кўрсатиш бўйича

1. Терминлар ва таърифлар

Сотувчи - «Test kitob» MChJ (масъулияти чекланган жамияти), манзил: Тошкент ш., Миробод тумани, Мироншох кўчаси, 2/5-уй, тел.: +998 91 190-08-26, мазкур корхона Харидорларнинг Буюртмаси асосида, масофадан Интернет орқали, ижрони назоратга олган ҳолда Хизматлар кўрсатувчи.

Харидор – Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги жисмоний шахслар.

Оферта – Сотувчининг номуайян шахслар доирасига чакана савдо-сотиқ қилиш йўли билан Интернет орқали масофадан туриб Хизматни сотиб олиш бўйича Сотувчининг шартлари доирасида Шартнома тузишга йўлланган таклифдир.

Акцепт – Харидор томонидан Офертани тўлиқ ва шартларсиз қабул қилиш ва Шартномани тузилган деб ҳисоблаш.

Шартнома (матнда – Шартнома) – Интернет орқали масофадан туриб Хизматни сотиб олиш бўйича сотувчининг шартлари билан Харидорнинг танишиши ва розилиги асосида ҳамда белгиланган Каталог ёки рўйҳат доирасида таклиф этилаётган Хизматни сотиб олиш бўйича келишув.

Томон (лар) – Харидор ва/ёки Сотувчи

Буюртма – электрон ҳужжат, унда Харидорни танлаган Хизмат тури, унинг нархи (белгиланган ҳолларда эса танланган Бонус(лар)), Хизматни ва/ёки унинг натижасини элтиб бериш мақсадида талаб этиладиган  Харидорга тегишли маълумотлар: ФИШ ёки номи, (электрон) манзил, қайта алоқага киришиш учун телефон рақами ёки электрон манзили (контакт) ва Сайтнинг тегишли шаклида белгиланган бошқа маълумотлар бўлиши талаб этилади. Буюртмани тўлдириш жараёнида Харидор пулни Тўлов усули, Тўлов коди, Етказиб бериш харажатлари ҳақида тўлиқ маълумотни олади.

Тўлов коди – ягона ва қайтарилмас рақам кўринишидаги, ҳар бир Харидорга ва унинг Буюртмасига бир марта автоматик тарзда бериладиган ва унинг имзоси сифатида баҳоланадиган рақам (код) белги. Тўлов коди Буюртмага бир марта берилиши муносабати билан ҳисоб-китоб ҳужжати (инвойс) ўрнини босади.

Хизмат(лар) – Интернет орқали масофадан туриб кўрсатиладиган, Харидорнинг Буюртмаси асосида танланган, белгиланган контакт маълумотлар бўйича жойларга етказиб берилиши кўзда тутилган Хизматлар. Уларга маҳсулотлар, товарлар, тестлар, танловлар, аукцион-шоулар ва бошқа моддий, номоддий хизматлар киради. Номоддий хизматлар натижаларини моддий (хат, гувоҳнома, сертификат) кўринишида талаб этилиши ҳам мумкин.

Бонус(лар) – Сотувчининг Интернет орқали ўтказилиши белгиланган маркетинг тадбири, бу асосида Сайтдан фойдаланувчилар сонини кўпайтириш мақсад қилиб олинади. Бонуслар бепул ва қисман пуллик бўлиши мумкин. Буюртмани шакллантиришда Бонусларни тақдим этиш ёки танлаш мажбурий эмас.

Обуна – Сайтнинг хизматларидан белгиланган муддатларда доимий, олдиндан хабардорлик асосида муддатли фойдаланиш имкониятидир. Одатда, обуна муддати обунага тўлов қабул қилинган ойнинг санасидан бошлаб Харидор танлаган ойнинг якунигача деб белгиланади.

Сайт – WWW.TESTKITOB.UZ номли веб-сайт бўлиб, унда Каталогда, рўйҳатда белгиланган Хизматлар Ўзбекистон Республикиси ҳудуди бўйича таклиф этилади. СайтнингWWW.TESTK.UZ, WWW.TAK.UZ номлари ҳам мавжуд. Ушбу номлар барчаси битта сайтнинг номланиши бўлиб, Харидорларга ҳарфларни теришда қулайлик яратиш мақсадида киритилган.

Каталог – Хизматлар рўйхатлари, ушбу рўйҳатлар Сайтда келтирилади ва у бўйича Харидор Хизматларни танлаши ва Буюртма бериши кўзда тутилган.

Курьер – Сотувчи томонидан Хизматларни, унинг моддий натижаларини, Бонусларни, хатларни ва бошқа корреспонденцияларни Харидорга етказиб бериш учун ёлланган юридик ёки жисмоний шахс, асосан ушбу ўринда "Узбекистон почтаси" ОАЖ хизматидан фойдаланилади. Бошқа ҳолларда Курьерлик Харидор билан келишилади.

Моддий элтмалар – Харидорнинг талабига асосан Хизматларнинг натижаларини (товарлар, маҳсулотлар, хат, гувоҳнома, сертификат ва бошқа) моддий кўринишида, Бонусларни, хатларни ва бошқа корреспонденцияларни Харидорга етказиб беришдир. Моддий элтмаларни элтиб бериш (транспорт ва бошқа) харажатлари Хизматлар нархидан алоҳида ҳисобланади ва бунда Харидорнинг географик жойлашуви эътиборга олинади.

Тўлов усули – Харидор томонидан танланган, Буюртманинг шаклида номи кўрсатилган, Хизматлар бўйича Харидорларнинг пул тўловларини қабул қилиб олишга ваколатли ташкилотлар - Оператор томонидан таклиф этилаётган тўлов усуллари. Тўлов усулини амалга ошираётган Оператор Харидор олдида фақат пулни қабул қилиш ва уни Сотувчига етказиб беришга жавобгардир. Хизматнинг (моддий ва номоддий) натижалари, Бонуслар (сони, сифати, муддати, нархи ва бошқалар) бўйича бундай ташкилот - Оператор ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммасига олмаслиги олдиндан тан олинади.

Оператор – аҳолидан нақд ва унга тенглаштирилган пул тўловларини қабул қилиб олишга давлат томонидан ваколатланган ва Сотувчи билан тегишли шартномаси мавжуд бўлган ташкилотлар.

Электрон ҳужжатлар – Буюртмалар, тўлов ҳужжатлари, ҳисоб-китоб ҳужжати (инвойс), рекламациялар, эъторозлар ва Томонлар ўз мажбуриятларини бажаришларига тегишли бошқа ҳужжатлар.

2. Умумий шартлар

2.1.  Ушбу Шартнома ҳамда Сайтдаги таклиф этилаётган Хизматлар Оммавий оферта ҳисобланади.

2.2.  Харидор Сайтда Буюртмани шакллантиришда мазкур Шартнома шартларига рози ва уларни тўлиқ қабул қилишини билдиради.

2.3.  Хизматларни сотиш ҳудуди – Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ҳисобланади, ундан ташқаридан Буюртмалар қабул қилинмайди.

2.4.  Сотувчи Шартнома шартларига ҳар қандай вақтда ўз томонидан ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.

2.5.  Сотувчи Хизматларни сотиш жараёнига Харидорнинг розилигисиз учинчи томонни жалб этиш ҳуқуқига эга

2.6.  Хизматдан фойдаланиш жараёнида Хизмат юзасидан қўшимча саволга, маслаҳатга эҳтиёж пайдо бўлганда Харидор биринчи бўлиб Сотувчига мурожаат қилиши лозим. Ушбу талабни қондириш учун Харидор Сайтда кўрсатилган: “Алоқа” тугмаси ёки махсус ажратилган телефон рақами орқали ёки кўрсатилган электрон манзилга мурожаат қилиши етарлидир.

2.7.  Харидор Сайтдан олинган Хизмат ва унинг натижаларини, Бонуслар ва бошқа моддий ва номоддий мулкий ҳуқуқларни тижорат мақсадларида ишлатмаслик мажбуриятини ўз зиммасига олади. Бундай ҳатти ҳаракатлар қонун бузилишига олиб келишини тўлиқ идрок этади.

2.8.  Тегишли ҳолларда Моддий элтмаларни етказиб берилиши муддати (Буюртмани шакллантириш пайтида уларни омборда мавжудлиги ва бошқа ҳолатларни ўзида акс эттирган ҳолда) шартли ҳисобланади. Қоидага кўра, Моддий элтмалар "Узбекистон почтаси" ОАЖ орқали етказилишини инобатга олиб тугал муддат "Узбекистон почтаси" ОАЖнинг меъёрлари ва тартибларида белгиланган муддатлар ва кафолатлар билан белгиланади.

2.9.  Буюртма шакллантирилган кундан 5 (беш) кун ичида тўлов амалга оширилиши лозим. Ушбу муддат ичида барча нархлар ўзгармас ҳисобланади. Ушбу муддат ўтгандан сўнг Буюртма бекор қилинади ва қайтадан Буюртма шакллантирилиши талаб этилади.

2.10. Моддий элтмаларни Харидорга етказиб бериш учун учинчи томон жалб этилишини инобатга олган ҳолда элтиб бериш хизматлари учун алоҳида тўлов белгиланиши Харидорда эътироз туғдирмайди, бу ҳолат идрок этилади.

3. Буюртмани шакллантириш тартиби

3.1.  Хизмат(лар)ни сотиб олиш ниятида Харидор Сайтда кўрсатилган шаклни - Буюртмани расмийлаштиради. Биринчи марта Буюртмани расмийлаштираётган Харидор "Сайтда рўйҳатдан ўтиш" жараёнидан ўтади, кейинги ҳолатларда "Авторизациядан ўтиш" жараёнидан ўтади.

3.1.1. Рўйҳатдан ўтиш – Хизматлар натижаларини ва/ёки Моддий элтмаларни Харидорга етказишни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни Сайтда келтирилган шакл – “Менинг созлашларим” шаклидаги кўрсатилган форма асосида Харидор томонидан тўлдирилишидир. Рўйхатдан ўтиш Харидор учун шахсий кабинет очиш имкониятини беради. “Менинг созлашларим” шаклидаги барча маълумотларни Харидор ўз шахсий кабинетига киргандан сўнг мустақил ўзгартириши мумкин.

3.1.2. Фақат Рўйҳатдан ўтгандан сўнг ёки Авторизациядан ўтгандан сўнг Буюртма учун тўловни амалга ошириш имконияти пайдо бўлади. “Менинг созлашларим” шаклида кўрсатилиши мажбурий бўлган маълумотлар мажмуи мавжуд. Бундай маълумотларни тўлдирмаслик  Буюртмани расмийлаштириш имконини чегаралаб қўяди ёки бермайди.

3.2.  Буюртмани шакллантириш жараёни “Тўлаш” тугмасини босиш билан якунланади. Ушбу тугмани босиш чакана савдо-сотиқ бўйича Шартнома тузилганлигини тасдиқловчи Акцепт ҳисобланади. Ушбу ҳолатдан сўнг Харидор 5 (беш) календар куни ичида Буюртманинг тўловини амалга оширади. Тўлов амалга оширилган вақтдан бошлаб зудлик билан ёки узоғи билан 24 соат ичида Сотувчи томонидан ёки мобил телефон алоқаси орқали SMS-хабар, ёки электрон почта орқали (қайси бир алоқанинг тақдим этилгани, қулайлиги, тезлигига қараб) тўловни қабул қилингани тўғрисида Оператор тасдиғини олади.

3.3.  Буюртмани расмийлаштиришда (шаклларни тўлдиришда) тақдим этилган маълумотларни тўғрилиги ва ишончлилигига Харидор тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади.

3.4.  Хизмат натижаларини тақдим этиш Харидор томонидан тўловни тўлиқ амалга оширгандан сўнг Сотувчи томонидан амалга оширилади.

4. Тўловни амалга ошириш

4.1.  Тўланиши зарур бўлган сумма Буюртмани расмийлаштиришда Харидорга тақдим этилади. Хизматларнинг рўйҳати ва баҳолар Каталогда келтирилиб, ушбу баҳоларга Моддий элтмалар нархи киритилмаган бўлади. Каталогда келтирилган баҳолар Сотувчи томонидан ҳар қандай вақтда ўзгартирилиши мумкин. Бундай ўзгартиришлар расмийлаштирилган ва тўлов амалга оширилган Буюртмаларга таалуқли эмас. Ҳисоб-китоблар Сўмда амалга оширилади.

4.2.  Моддий элтмалар, уларни транспорт, қадоқлаш ва бошқа харажатлар нархлари ва суммаси Буюртма таркибида алоҳида кўрсатилади.

4.3.  Хизматлар, Моддий элтмалар ва бошқа харажатлар учун тўловлар Харидор томонидан Тўлов коди асосида, белгиланган Оператор орқали 100% олдиндан тўловни амалга оширганидан сўнг Хизматлар ва Моддий элтмалар Харидорга жўнатиш учун Интернет тизимига ва/ёки Курьерга тақдим этилади. Сайтда кўрсатилган Оператордан бошқа турдаги тўловлар қабул қилинмайди.

5. Хизматлар натижалари ва Моддий элтмаларни етказиб бериш. Мулкий ҳуқуқни ўтиши

5.1.  Хизматлар натижалари бўйича номоддий элтмаларни етказиб бериш қуйидагича амалга оширилади:

5.1.1. Интернет тармоғидан узатилиши кўзда тутилган Номоддий элтмалар Интернет орқали, зудлик билан ёки узоғи 24 соат ичида Интернет тармоғига тақдим этилади, ушбу пайтдан бошлаб мазкур элтмага номоддий мулкий ҳуқуқ Харидорга ўтади.

5.1.2. Мобил алоқа тизимидан узатилиши кўзда тутилган Номоддий элтмалар SMS-хабарлари орқали, зудлик билан ёки узоғи 24 соат ичида мобил алоқа тармоғига тақдим этилади, ушбу пайтдан бошлаб мазкур элтмага номоддий мулкий ҳуқуқ Харидорга ўтади.

5.2.  Моддий элтмаларни Харидор белгилаб берган манзилга етказиб беришда Сотувчи Курьер хизматидан фойдаланиши мумкин.

5.3.  Моддий элтма олдиндан келишилган, белгиланган манзилга ва вақтда етказилсада, лекин Моддий элтма Харидорнинг айби билан қабул қилиб олинмаса, Моддий элтмани қайтадан етказиб берилиши ташкил этилмайди ва Буюртма бекор қилинади.

5.4.  Моддий элтмани тақдим этилиши "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ белгилаган тартибда амалга оширилади.

5.5.  Курьер томонидан Моддий элтма тақдим этилиши билан мулкий ҳуқуқ Харидорга ўтади.

5.6.  Моддий элтмаларни етказиб бериш бўйича белгиланган энг катта муддатнинг ўтиши билан Курьер томонидан мазкур элтмаларни тақдим этилмаслиги муддатни узайтирилишига сабаб бўлади. Бундай ҳолда Курьер Харидорни хабардор қилиши зарур.

5.7.  Моддий элтманинг ҳолати, сони, сифати, номи, таркиби, бутунлиги тақдим этилган ҳужжатга мос келган ҳолда Моддий элтмани Харидор эътирозсиз қабул қилиб олишга мажбур. Моддий элтмани қабул қилиб олгандан сўнг, зарур ҳолларда тегишли ҳужжатларни имзолашни (расмийлаштиришни) ўз зиммасига олади.

5.8.  Моддий элтмаларни фақат ҳужжатда номи кўрсатилган шахс – Буюртманинг эгаси қабул қилиб олишга ҳақли. Моддий элтмани қабул қилиб олишда шахс ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳарбий билет, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқалар)ни Курьерга тақдим этиши шарт.

5.9.  Курер Харидорга қуйидаги ҳолларда Моддий элтмани бермасликга ҳақли:

5.9.1. Шахс, ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаса;

5.9.2. Тегишли ҳужжатларни имзолашдан бош тортса;

5.9.3. Моддий элтма расмийлаштирилган номдаги шахсдан бошқа шахс элтмани қабул қилишни ихтиёр этса;

5.9.4. Қабул қилиб олувчи балоғатга етмаган бўлса ёки иш лаёқатига эга бўлмаса;

5.9.5. Қонунчиликда, Шартномада, Курьернинг хизмат қоидаларида ва бошқа ҳужжатларда белгиланган ва мазкур ҳолатни ечимини кўзда тутган ҳолларда.

Юқорида кўрсатилган ҳол юз берса Моддий элтма Курьер томонидан Сотувчига қайтарилади ва Шартнома бекор қилинади. Курьер Моддий элтмани қайтариш бўйича ишларни ташкил этишда Сотувчи билан алоҳида келишиши зарур.

5.10. Шартнома асосида амалга оширилаётган  савдо-сотиқ муносабатлари масофадан туриб амалга оширилаётганини эътиборга олиб, Моддий элтмалар таркибида тақдим этилган моддийликлар ёки уларнинг қисми алмаштириб бериш ва қайтариб бериш каби ҳатти-ҳаракатларни талаб этиб қолган ҳолларда, бундай ҳатти-ҳаракатларни тегишли қўшимча тўловларсиз амалга оширилиши имконияти мавжуд эмаслигини Томонлар идрок этадилар ва тан оладилар.

5.11. Моддий элтмаларни Курьерни тақдимотидан сўнг Харидор томонидан тегишли тартибда имзолаш натижасида қабул қилиб олингандан сўнг Моддий элтмаларнинг тасодифан ҳалокатга учраши ёки шикастланиши хавфи бўйича жавобгарлик Харидорга ўтади.

6. Эътирозларни тақдим этиш

6.1.  Харидор кўрсатилган Хизмат, унинг натижаларини олгандан эътиборан 5 кун мобайнида улар бўйича эътирозлар, талаблар ва таклифларни тақдим этиш ҳуқуқига эга. Мазкур муддат ўтганидан сўнг Сотувчи эътирозларни қабул қилмайди.

6.2.  Хизматнинг Харидор томонидан камчилик деб топилган ва тақдим этилган эътирозлари Томонларда келишмовчиликни юзага келтирган ҳолатларда қўшимча равишда экспертиза ўтказилиши мумкин. Сотувчи ҳисобидан ҳаражатлар қопланиши кўзда тутилган экспертиза натижасида камчиликнинг мавжуд эмаслиги, ёки камчилик Сотувчига муносабати бўлмаган ҳолатлар натижасида юз берганлиги аниқланса, Харидор бундай ҳатти-ҳаракатларга сарфланган харажатларни тўлиқ қоплаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

7. Жавобгарлик

7.1.  Шартнома шартлари асосан электрон дастурий таъминот томонидан амалга оширилаётгани ва Хизмат масофадан Интернет орқали амалга оширилаётгани, шу жумладан Харидорга номоддий мулк таклиф этилаётганини эътиборга олиб, Харидор Сайтда Буюртмани расмийлаштираётиб Буюртма қисман ва тўлиқ бажарилмай қолган ҳолларда неустойка, жарима ёки кўрилган зарарни қопланишини талаб этмасликни ўз зиммасига олади. Бундай ҳолларда Сотувчи томонидан Хизмат натижаларини етказиб бериш амалга оширилади.

7.2.  Шартноманинг 7.1-бандида келтирилган сабаблар асосида Буюртманинг кечиктириб бажарилиши оқибатида Харидор томонидан бой берилган фойда, маънавий зарар ва шу каби бошқа эътирозлар билдирилмаслигини ўз зиммасига олади ва Сотувчи бундай талаб ва эътирозларни қабул қилмайди.

7.3.  Сотувчининг Харидор олдидаги мулкий жавобгарлиги ҳажми Буюртманинг баҳоси (суммаси)дан ошмаслигини Томонлар тушунадилар ва қўллайдилар.

8. Бошқа шартлар

8.1.  Томонлар ўз мажбуриятларини бажаришларида Харидор томонидан Буюртмани расмийлаштиришда тақдим этган маълумотларни (фамилия, исм, шариф, манзил, индекс, электрон почта, телефон рақами ва бошқаларни) ишончлилигига тўлиқ жавобгарликни Харидор ўз зиммасига олади. Агар Харидор томонидан тақдим этилган маълумотларнинг нотўғрилиги натижасида Томонлар ўз мажбуриятларини бажара олмасалар, унда Сотувчи Буюртмани бажарилмаслиги ва/ёки Моддий элтмаларни етиб бормаслиги ҳолатлари бўйича жавобгар бўлмайди, бунда келиб чиқадиган оқибатларни ўзидан соқит қилади.

8.2.  Буюртмани расмийлаштириш жараёнида ёки Хизматлар натижаларини Сотувчи юборишидан олдин Харидорнинг реквизитлари ўзгарганда ёки ушбу реквизитларда хато мавжудлигини Харидор сезиб қолганда, бундай реквизитлар Сотувчининг Харидор олдидаги мажбуриятларини бажаришга таъсир ўтказиши мумкин бўлган ҳолларда Харидор зудлик билан Сотувчига хабар беради. Бундай шартга амал қилинмаган ҳолларда агар Сотувчи Хизмат натижаларини интернет орқали жўнатган бўлса ва/ёки Моддий элтмалар Курьерга бериб юборилган бўлса, унда Харидорга ушбу ҳатти-ҳаракатлар қўшимча тўлов асосида амалга оширилади.

8.3.  Харидор Сотувчи томонидан ушбу Сайтга тегишли бўлган ахборотларни, шу жумладан, ўзаро манфаатдор бўлган реклама хабарларини Харидорнинг электрон почтаси, телефонига юборилиб турилишига эътироз билдирмайди. Обуначи сифати регистрациядан ўтган Харидорлар ахборотларни, шу жумладан, манфаатли реклама хабарларини доимий етказиб берилиб турилишини идрок этадилар ва розилик билдирадилар. Харидор сабабини билдирмаган ҳолда бундай хабарларни инкор этиши ҳуқуқига эга. Харидор Томонлар мажбуриятларини бажарилиши билан боғлиқ хабарларни инкор этишга ҳақли эмас.

8.4.  Сайтда Регистрациядан ўтиши билан Харидор мазкур Оферта орқали Шартнома шартлари билан тўлиқ танишиб чиққанлигини ва бу шартларга ўз розилигини билдиради.

8.5.  Хизматлар натижаларини ва/ёки Моддий элтмаларни Харидорга тақдим этилган пайтдан 5 кун ўтгандан сўнг Шартнома тўлиқ ижро этилган ва муддати тугаган ҳисобланади.

9. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

9.1.  Сотувчи бир томонлама равишда мазкур Шартнома шартларини ҳамда Сайтда чоп этилган барча ҳужжатларни ўзгартириш ҳуқуқига эга. Сотувчи Харидорни бундай ўзгаришлар ҳақида хабар билан таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олмайди. Амалга оширилган барча ўзгартиришлар Сайтда чоп этилган вақтдан бошлаб Харидор учун шартли ҳисобланади. Бундай ўзгартиришлар Харидор томонидан қабул қилинмаса, Сотувчини хабардор қилган ҳолда Харидор Буюртмани бекор қилиш ҳуқуқига эга.

10.     Мунозараларни ечиш тартиби

10.1. Сотувчи ва Харидор юзага келган барча мунозарали ҳолатларни келишув музокаралари орқали ечишга ҳаракат қиладилар. Харидор барча эътирозлари, мунозараларини Сотувчига қуйидаги тартибда юборади:

10.1.1. Сотувчига қарашли +998 91 190-08-26 рақамли телефон орқали ҳар куни (байрам, шанба ва якшанба кунларидан ташқари) соат 09.00 дан 17.00 гача (тушлик 13.00 дан 14.00 гача) вақт оралиғида;

10.1.2. www.testkitob.uz cайтининг “Алоқалар” тугмаси орқали ҳар қандай вақтда;

10.1.3. Сайтнинг info@testk.uz электрон почтаси орқали ҳар қандай вақтда.

10.2. Сотувчи эътирозларни олган вақтдан бошлаб 10 иш куни мобайнида кўриб чиқади ва Харидорга жавоб беради.

10.3. Мунозаралар музокара йўли билан ҳал этилмаса, унда мунозара ечими Сотувчи жойлашган ҳудуд – Тошкент шаҳар Хўжалик судида кўрилади.

11.     Интеллектуал мулк муносабатлари

11.1. Харидор Сайтда келтирилган барча товар белгилари, номлар, патентлар, муаллифлик ҳуқуқлари, маълумотлар базалари, қайд этилган ва этилмаган бошқа ҳуқуқлар Сотувчига дахлдор эканлигини эътироф этади.

11.2. Харидор Сотувчига тегишли бўлган барча интеллектуал мулклардан тижорий фойдаланиш, бошқатдан қайд этиш ҳуқуқларига эга эмас.

11.3. Сайтдаги барча ахборот ва график тасвирлар Сотувчининг мулкидир. Улардан фойдаланиш муаллифлик соҳасидаги меъёрлар асосида амалга оширилади.

11.4. Сайтга тегишли ҳар қандай материаллар Сотувчининг фақат ёзма рухсати билан қайта чоп этилиши, бошқа мақсадларда ишлатилиши мумкин.

12.     Маълумотларни сақланиши

12.1. Сотувчи Харидор томонидан тақдим этилган шахсий маълумотларни қонунчиликда белгиланган тартибда ва даражада ҳимояда бўлиши ва сир сақланишига жавобгар.

13.     Обуна ва бошқа тадбирлар

13.1. Обуна бир йил учун қаътий белгиланган нархда бўлиб, обуна бўлиш ҳоҳиш асосида амалга оширилади. Обуначи Харидор ҳуқуқидан тўлиқ фойдаланади, унга қўшимча равишда қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

13.1.1.    Обуна пуллик бўлган ҳолларда олдиндан молиявий қуйилмалар киритишларини эътиборга олган ҳолда, уларга Бонуслар тақдим этилиши мумкин.

13.1.2.    Обуначиларга Сайтда юз берадиган барча янгиликлар бепул равишда олдиндан етказиб берилади.

13.1.3.    Обуначилар Сайтнинг барча маълумотларидан бир йил давомида бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.

13.1.4.    Обунага сарфланган харажат Обуначига йил давомида бирваракайига ёки босқичма-босқич тўлалигича бонуслар кўринишида қопланиб берилади.

13.2. Обуна нархи бир йил учун 4800 сўмни ташкил этади. Обуна бўйича Шартнома муддати обуна муддатига тенг ҳисобланади.

13.3. Сотувчи Сайтни оммабоплигини ошириш мақсадида турли шоу, ўйинлар ва бошқа акциялар ўтказиши мумкин.