Ҳисобот журналининг қалбаки нусхаси пайдо бўлди

Ҳисобот журналининг қалбаки нусхаси пайдо бўлди

Ҳурматли харидорлар!

Ҳисобот журнали бугунги кунда харидоргир бўлиб бормоқда. Бунинг сабаби 2010 йилдан буён ушбу маҳсулотни барча таълим муассасаларида тарғиб этиб, ундан фойдаланиш бўйича мунтазам семинарлар ўтказилиб борилганлигидир. Охирги йилларда ушбу маҳсулот кўпчилик томонидан фойдали эканлиги тан олиниб, кўплаб харидорлар сотиб олишни бошладилар. Жорий йилнинг август ойидан мазкур маҳсулотимизнинг қалбаки нусхаси кўплаб сотила бошлаганини гувоҳи бўлиб турибмиз. Табиийки биз сотаётган маҳсулот қалбакидан қиммат бўлади. Бунинг сабаби, бизнинг маҳсулотни ҳақида семинарлар ўтказиш учун катта маблағ сарфланади. Масалан, 2017 йил давомида 14 мингдан ортиқ педагогларга семинар, учрашув ва телефон орқали саволларга жавоб берилди. Реклама учун миллионлаб сўм маблағ сарфланди. Бундан ташқари, 12 ой давомида бухгалтер, ноширлар, хизматчиларга иш ҳақлари тўланиб борилади. Энг асосийси, тушган маблағлардан солиқлар тўланади. 

Ҳар қандай қалбакичилик асосида яратилган нашр маҳсулоти арзон нархга эга бўлади. Улар солиқ тўламайди, муаллифларга ҳақ тўламайди ва бошқа харажатлар уларни безовта қилмайди. Лекин, улар Ўзбекистон Республикасининг Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонунни бузаётганлигини, ушбу жиноятни гуруҳ бўлиб амалга ошираётганлигини билишармикан?!

Бундай ҳолда жиноятчилар жавобгарликга тортилиши муқаррар, чунки уларнинг жиноий ҳаракатлари ошкор қилинади. Лекин уларга энг катта зарба бу "кўк дафтар" - Ҳисобот журналининг "SOB" ёки "TAK"  кодига эга бўлган асл нусхани сотиб олишдир. Бу билан меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасида Сиз азизларга тинмай хизмат қилиб келаётган, семинарларни ташкил этиб, саволларга жавоб бериб келаётган хизматчиларингизни қўллаб-қувватлаган бўласизлар!