Граф Монте Кристо. Иф қалъасининг маҳбуси. Биринчи китоб

Граф Монте Кристо. Иф қалъасининг маҳбуси. Биринчи китоб

Nashriyot: Yangi asr avlodi
Sotuvda mavjudligi:
Qolmadi

Muallif: Александр Дюма
Kitob tili: O'zbekcha (kirill alifbosi)
Muqova turi: Qattiq
Betlar soni: 745
Narxi: 32175 UZS QQS siz: 32175 UZS
Tavsif

Бу китоб - кўплар кутган дурдона. У жаҳон адабиётидаги энг сара асарлар рўйхатига киради. Гарчанд ‘Граф Монте-Кристо” яратилганига бир неча асрлар ўтган бўлса-да, ундаги улуғвор ғоялар, ўлмас туйғулар, орзулар ва армонлар талқини сира-сира ўз аҳамиятини йўқотмайди. Асардаги қаҳрамонлар, уларнинг ҳаёти, кечинма ва кечмишлари, воқеалар занжири ўқувчини китобга ипсиз боғлаб қўяди. Айниқса, бош қаҳрамон Эдмон Дантеснинг узоқ йиллик уқубатлари, ана шу йиллар самараси ўлароқ, ўзгача инсон бўлиб етишиши, бир вақтлардаги жабр-ситам учун интиқом курашига киришиши бугунги кун ўқувчиси учун ҳам бирдек мароқли.

“Граф Монте-Кристо”ни кўплар интиқ кутаётганининг боиси шундаки, ушбу китоб ўзбек тилида чиқарилганига қирқ йилдан ошди. У дунё адабиёти хазинасидан ўрин олган бўлса-да, эҳтимол ҳажми катталиги боис, бизда бошқа чоп этилмаган. Нашриётимиз кўп сонли китобхонларнинг талаб-истакларини инобатга олиб, мазкур ишга қўл урганининг боиси ана шунда.

Марҳамат, ўсмирлик ва улуғворлик, эзгулик ва жаҳолат, нафс йўлидаги талотўплар, кимсасиз оролдаги надоматлар, қасосга ундаган турфа саргузаштлар оламига ошно бўлинг, муҳтарам ўқувчи!

Sharhlar (0)

Sharhlash



Izoh: HTML tahrirlash uslubi ishlamaydi! Oddiy matn kabi tering.

Yomon            Yaxshi