500 ҳаракатли ўйинлар

500 ҳаракатли ўйинлар

Nashriyot: Yangi asr avlodi
Sotuvda mavjudligi:
sotuvda mavjud

Muallif: Талъат Усмонхўжаев ва бошқалар
Kitob tili: O'zbekcha (kirill alifbosi)
Muqova turi: Qattiq
Betlar soni: 316
Narxi: 11700 UZS QQS siz: 11700 UZS
Savatga olish
Tavsif

Бугун халқ ҳаракатли ўйинлари миллий қадрият сифатида эътироф этилиб, бундай спорт турлари асрлар давомида давр- даврга мос равишда ривожланиб, такомиллашиб, эъзозланиб келинмоқда. Улар болаларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил этиб, бирор фойдали машғулотни ўрганишлари, соғлом ўсишлари, қатъиятли бўлишларига ёрдам бера олиши билан алоҳида аҳамият касб этади.

Ҳар бир ўйин бирор фойдали мадсадга йўналтирилади. Бола ўйин давомида ҳар қандай ҳолат ёхуд вазиятда ҳам максадга эришишга ҳаракат қилади. Бу ўйинчининг ички руҳий эҳтиёжи даражасида ўсиб боради. Эҳтиёжни қониқтириш ўз навбатида қатъиятлилик, сабр-матонат, чидамлилик, фикрлаш топқирлик, ҳозиржавоб бўлиш сингари фазилатларни камол топтиришни талаб этади.

Мазкур китоб кенг қамровли - ота-оналар, мактаб, лицей, коллеж, олий ўқув юртларининг жисмоний тарбия факультетлари ўқитувчилари ва талабалари, шунингдек, бола тарбиясига ўзларини масъул деб билган барча китобхонларимиз учун зарур кўмакчи бўла олишига ишончимиз комил.

Sharhlar (0)

Sharhlash



Izoh: HTML tahrirlash uslubi ishlamaydi! Oddiy matn kabi tering.

Yomon            Yaxshi