Бола ва катталар ўртасидаги муносабат қандай бўлиши керак? Бир-бирини яхши тушуниш учун улар қандай гаплашишлари лозим? Нима қилсак фарзандларимиз биз катталарнинг гапига қулоқ солади? Тарбия жараёнида ўхшаш охири йўқ саволлар кўпайиб бораверади.
Хўш, бу саволларга жавоб топишда, муаммоларни ҳал этишда психология ота-оналарга, ўқитувчиларга ёрдам бера оладими?
Албатта, ёрдам беради!
Сўнгги йилларда психологлар фанга бу борада кўпгина янгиликларни киритишди. Улардан бири бола шахсиятининг ривожланишига бевосита хизмат қиладиган муносабат усулларидир. Мазкур китобда ўз фарзанди билан муносабатларни йўлга қўйишга ҳаракат қиладиган ота-оналар учун йўл-йўриқлар кўрсатилган.