Жамолнинг Жилваси

Жамолнинг Жилваси

Nashriyot: O`zbekiston NMIU
Sotuvda mavjudligi:
sotuvda mavjud

Muallif: Огахий
Kitob tili: O'zbekcha (kirill alifbosi)
Muqova turi: Qattiq
Betlar soni: 175
Narxi: 6400 UZS QQS siz: 6400 UZS
Savatga olish
Tavsif

Тонг эрмас, Огаҳий, аҳли жаҳон шеърингга майл этса,

Нединким ҳар сўзинг назм ичра бир гавҳарга ухшайдур,

— деб ёзган Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўгли Огахий чиндан ҳам нафақат ўзбек, ёинки Шарқ мумтоз сўз санъати, балки жахон адабиёти хазинасидан муносиб ўрин олишга арзирли кўплаб баркамол бадиият дурдоналарини яратган забардаст шоирлардан ҳисобланади. Ушбу тўплам Шарқ шеъриятининг деярли барча жанрларида қалам тебратган серқирра ва сермаҳсул қалам соҳибининг етук газал, рубоий ва қитъалари ҳамда мустазод, мураббаъ, мухаммас, мусаддас, таржеъбандларидан намуналарни ўз ичига олади. Бу шаклан гўзал, мазмунан теран, бадиий юксак адабий обидалар диди баланд назм ихлосмандларига муносиб туҳфа бўлиши шубҳасиз. Кўпчилиги қушиққа айланиб, ҳофизлар репертуаридан мустаҳкам ўрин олганлиги жиҳатидан улар маданият ва санъат аҳининг ҳам мумтоз ашулалар матнига бўлган эҳтиёжини муайян даражада қондиради, деб ўйлаймиз.

 

Sharhlar (0)

Sharhlash



Izoh: HTML tahrirlash uslubi ishlamaydi! Oddiy matn kabi tering.

Yomon            Yaxshi