Йигирманчи аср мумтоз адабиётининг энг севиб укиладиган жозибали асарлари муаллифи саналмиш Стефан Цвайгнинг новелла ва хикоялари узининг бетакрор ва мукаммал тасвир услуби билан ажралиб туради. Езувчининг мазкур тупламдан жой олган «Ёндиргувчи тилсимот», «Аёл хаётидан йигирма турт соат», «Амок» каби хикояларидаги кахрамонлар хаётини кузата туриб, асрлар давомида сайкалланиб авлодлардан-авлодларга мерос булиб келаётган чин инсоний кадриятлар, покиза туйрулар умрнинг маълум бир фаслларида шафкатсиз туфонли синовларга дуч келиши ва бу синовларда улар акл хамда ахлок меъёрларига таянибгина уз мувозанатини саклаб крлиши мумкинлигининг гувохи буласиз. Ҳикояларни укиётиб аёл калби деб аталувчи кутилмаган хиссий тулқинлар билан тулиб тошган тилсимли уммоннинг туб-тубига назар ташлагандек, ундаги мафтункор жилвалар сирини англагандек буласиз. Ижодкор уста мусаввир сингари сайқал берган воқеа ва лавхалар тасвиридан марокланиш билан бирга инсон такдирининг ута мураккаб ечимларга бой эканлигидан хайратланасиз.