Ушбу ўқув қўлланмада XVI-XVIII асрлардаги жаҳон тарихи ҳақида ҳикоя қилади. Асарда буюк географик ўзгаришлардан тортиб то мустамлакачилик сиёсатигача бўлган ўзгаришлар, жанглар ва муҳум воқия ҳодисалар юксак махорат ва аниқлик билан акс еттирилган. Ҳозирги замон цивилизациясининг шаклланиш жараёнига Буюк географик кашфиётлар катта туртки бўлди. Натижада дунёвий фан ва маданият ривожланди, инсоннинг шаъни, қадр-қиммати тушунчалари кенг омма орасида қарор топди, шахснинг ташаббускорлиги ва тадбиркорлиги сингари ҳусусиятларига кенг йўл очилди, кишиларнинг дунёқараши ва ҳаётида кескин ўзгаришлар юз берди. Бу давр жахон цивилизациясининг тезкор тараққиёт даври бўлиб, кейинчалик индустриал цивилизация номини олди. Ўқув қулланмада жахон тарихининг янги даврини ҳозирги замон цивилизациясининг шаклланиш тарихи сифатида ёритишга ҳаракат қилинган.