Адабиёт - кўнгил изҳори эмас, деган эди шеъриятимизнинг забардаст дарғаларидан бири Абдулла Орипов. Прозада ҳам бу таърифни келтириш ўринли. Гарчи адиб ўз асарида яшаса-да, аммо айтадиган сўзи, сўз замиридаги фалсафаси ўзидан ортиқ бўлмаса, у ўҳувчига янгилик беролмайди.
Ёлғизлик - бутун бошли қисса. Аммо унинг қаҳрамони, барча ўқувчи учун - Ёлғиз. Унинг исми, туриш-турмуши, мақсади, келажаги Ёлғиз. Инсон ҳаётида Ёлғизликнинг нечоғлик ўрни борлиги ва қудрати мутолаа жараёнида ўқувчига юз очади.
«Мен бахтли эмасман, мен бахтнинг ўзиман!», деган таъкид билан ёзувчи ҳар бир китобхонни, керак бўлса, турткилаб уйғотади...