“Рецептлар тўплами”туркуми остида нашр этилаётган навбатдаги “Қийма ва сабзавотлардан мазали таомлар”китобчаси ҳам ошхонада тиниб тинчимас аёл ва қизларимизга тансиқ таомлар тайёрлашда жуда қўл келади. Ҳар бир аёл пазандалик маҳоратини ишга солиб, оила аъзоларига манзур бўладиган таомларни дастурхонга қўйишга ҳаракат қилади. Оилавий анъанага кўра тайёрланадиган таомлардан таиқари, яна ўзи ўрганган рецептлар асоспда мева ва сабзавотлардан турли мазали егуликлар билан атрофдагиларни хушнуд қилади.