Байрамларда дастурхонимизни турли пишириқлар, ширинликлар ва нон маҳсулотлари безаб туради. Уларни тайёрлаш, мазасидан бахраманд бўлиш завқли жараёндир. Нон ва қандолат маҳсулотлари ташқи кўриниши, ҳиди ва мазаси билан иштаҳани қитиҳлайди. Улар юқори калорияга эга егулик ҳисобланиб, ўзида кўплаб углеводлар, оқсиллар, ёғлар, минерал моддалар, В, РР, А витаминларини жамлайди.
Пишириқ — бу нон ва қандолат маҳсулотларига нисбатан қўлланиладиган умумий сўздир. Пишириқларнинг аксарияти нон хамиридан тайёрланади. Қандолат маҳсулотлари таркибига ёғ шакар қўшилгани учун нон хамиридан ажралиб туради. Анъанавий қандолатчилик маҳсулотларига пироглар, тортлар, печеньелар киради.