Бир дастхат сири

Бир дастхат сири

Nashriyot: O`zbekiston NMIU
Sotuvda mavjudligi:
sotuvda mavjud

Muallif: Карел Чапек
Kitob tili: O'zbekcha (kirill alifbosi)
Muqova turi: Qattiq
Betlar soni: 314
Narxi: 17550 UZS QQS siz: 17550 UZS
Savatga olish
Tavsif

Ушбу тўпламда чех ёзувчиси Карел Чапекнинг ҳикоя ва «Апокрифлар»и ўрин олган. Ёзувчининг ҳикоялари «ихтиро ва кашфиётларга ўч ўй ва хаёл»нинг «чуқур ҳаётий асос» билан узвий ҳамкорлигидан туғилган нодир бадиият неъматларидир. Карел Чапек ҳикояларида инсоннинг мураккаб ички дунёси, ижтимоий-маънавий изланишлари юксак маҳорат билан очилади. Одамларнинг маънавиятидаги бетакрор ички дунё ҳаёти улуғ чех адиби ҳикояларининг ҳам маънавий-эстетик қимматини белгилайди.

Адиб ижодида «Апокрифлар» деб аталган ўзгача бир жанрдаги кичик асарларнинг йирик бир туркуми мавжуд. Апокрифлар - митти адабий шаклда қадимги ривоятлар, афсонавий, диний, тарихий ва адабий сюжетларни янгича талқин этувчи бир жанр ҳисобланади. Карел Чапекнинг апокрифлари ўткир ҳажвий руҳияти ва бетакрор замонавий маънолари билан апокрифлар дунёсига алоҳида ўрин тутади.

Тўплам кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Sharhlar (0)

Sharhlash



Izoh: HTML tahrirlash uslubi ishlamaydi! Oddiy matn kabi tering.

Yomon            Yaxshi