Бегона

Бегона

Nashriyot: O`zbekiston NMIU
Sotuvda mavjudligi:
sotuvda mavjud

Muallif: Отажон Тоғон
Kitob tili: O'zbekcha (kirill alifbosi)
Muqova turi: Qattiq
Betlar soni: 423
Narxi: 16450 UZS QQS siz: 16450 UZS
Savatga olish
Tavsif

Отажон Тоғон 1940 йилнинг 15 майида Туркманистоннинг Мурғоб туманида деҳқон оиласида туғилди. Отаси Тоғон Аваз 1943 йилда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлади. Отажон қишлоғидаги мактабда ўрта маълумот олгач, бир неча муддат жамоа хўжалигида хизмат қилади. У 1960 йилда Москвадаги А.М. Горький номидаги Адабиёт институтига қабул қилинади. Ўқиш даврида ҳарбий хизматга чақирилади. Хизматдан қайтгач, яна ўқишни давом эттиради. Институтни тамомлагандан кейин уни Москвадаги Ёзувчилар уюшмасига туркман адабиёти бўйича маслаҳатчи қилиб ишга олиб қолишади. Бу лавозимдау 1993 йилгача хизмат қилади. Отажон Тоғон 1993 йилда Туркманистонга қайтади.

Бугунги кунда туркман насрининг таниқли вакили бўлган О. Тоғон илк ижодини назмдан бошлаган. У туркман тилида нашр этилган иккита, рус тилида чоп қилинган битта шеърий китобнинг муаллифидир. О. Тоғоннинг «Сарахс қалъаси», «Соқов фаришта», «Ёлғизлик», «Уруш қачон тугайди?», «Урушдан сўнгги уруш» сингари ўндан зиёд китоблари туркман тилида эълон қилинган. Унинг «Сарахс қалъаси» романи ўқувчилар орасида ниҳоятда машҳур бўлди. Бу роман туркман ва рус тилларида икки бор нашр этилган. Болгар ўқувчилари ҳам уни ўз она тилларида ўқишган. О. Тоғоннинг бир қанча асарлари тожик, озарбайжон, қирғиз, немис, эстон, ўзбек, молдован ва белорус тилларида чоп қилинди.

Sharhlar (0)

Sharhlash



Izoh: HTML tahrirlash uslubi ishlamaydi! Oddiy matn kabi tering.

Yomon            Yaxshi