УРУШ

УРУШ

Nashriyot: Yangi asr avlodi
Sotuvda mavjudligi:
sotuvda mavjud

Muallif: Абдурашид Нурмуродов
Kitob tili: O'zbekcha (kirill alifbosi)
Muqova turi: Qattiq
Betlar soni: 381
Narxi: 20800 UZS QQS siz: 20800 UZS
Savatga olish
Tavsif

Азиз замондошим!

Уруш мавзусига бағишлаб ёзилган асарлар жуда кўп. Ундаги воқеалардан қалбимизда оғриқ сезганимиз, кўзга ёш олганимиз ҳам ҳақиқат.

Қўлингиздаги китоб эса бошқаларида баён қилинган воқеаларнинг бирортасини такрорламайди. Муаллиф китобхон қалбига йўл топишнинг ўзгача йўлидан боради: қаҳрамонларни ўқувчи билан юзлаштиради.

Муаллиф бу асари ҳақида шундай дейди: «Китоб қаҳрамонлари менинг қадрдон, жону жигаримга айланиб қолган одамлардир. Шу йиллар ичида уларнинг хонадонларида меҳмон бўлиб, ўнлаб йиллар ортда қолиб кетган кунларини, армонларини тингладим. Ҳар бир учрашувдан сўнг юрагимда чандиқлар қолган. Бугун уларнинг сафи жуда-жуда кўп, аммо менга ўтмишни сўзлаган жону жигарларимнинг бирортаси йўқ орамизда... уларсиз бу хотиралар менга оғирлик қилмокда...»

Ўтаётган ҳар бир тинч кунимиз, файзли дастурхонимиз, яқинларимизнинг атрофимизда соғ-омон юргани учун Яратганга қайта ва қайта шукрона айтишни эслатадиган китоб мутолаасига чорлаймиз юртдошларимизни.

Sharhlar (0)

Sharhlash



Izoh: HTML tahrirlash uslubi ishlamaydi! Oddiy matn kabi tering.

Yomon            Yaxshi