Рақамли Қалъа

Рақамли Қалъа

Sotuvda mavjudligi:
sotuvda mavjud

Muallif: Ден Браун
Kitob tili: O'zbekcha (kirill alifbosi)
Muqova turi: Yumshoq
Betlar soni: 478
Narxi: 28600 UZS QQS siz: 28600 UZS
Savatga olish
Tavsif

Қўлингиздаги китоб замонавий жаҳон адабиётининг энг машҳур ёзувчиларидан бири, бутун дунё бўйлаб 300 миллиондан ортиқ нусхада китоб сотган Ден Брауннинг “Рақамли қалъа“ романидир. Ушбу роман Ден Брауннинг илк романи бўлиб, асар шу заҳоти Ден Браунга бутун дунёга машҳурликни олиб келади. Бугунги кунда Ден Барун “New York Times“ нашри томонидан бир неча бор дунёнинг энг машҳур 100 инсони сифатида эътироф этилган ва унинг асарлари доим дунёдаги янги бестселлерлар рўйхатида энг биринчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Айни вақтда йиллик 156 миллион АҚШ доллари даромад билан, Ден Браун жаҳонда энг кўп даромад қиладиган ёзувчилардан бири ҳам ҳисобланади. Унинг бошқа бир “Да Винчи коди“ номли асари ўзбек китобхонларига яхши таниш.

 «Рақамли қалъа» романи адибнинг илк романи бўлиб, асар 1998-йилда ёзилган. Асарнинг ёзилишига Ден Браун ҳаётда ўзи гувоҳи бўлган воқеа сабаб бўлади. Ден Браун ўзи дарс берадиган Университетдаги талаба дўстига электрон почта орқали ҳазиллашиб АҚШ президентига суиқасд қилмоқчи эканлигини ёзганлигидан сўнг АҚШ “Миллий хавфсизлик агентлиги“ ходимлари томонидан қўлга олинади. Миллий хавфсизлик агентлиги энг сирли агентликлардан бири бўлиб, унинг вазифаси фуқароларни кузатиб боришдир. Бу вазият уни қизиқтириб қўяди ва у электрон хавфсизлик ҳақида асар ёзишга қарор қилади. Уйига келиб асарни ёза бошлаган пайтда электрон почта орқали вирус келиб, компютерининг қаттиқ диски куйиб қолади. Бундан хавотир олган Ден Браун “Миллий хавфсизлик агентлиги“ ва ундаги довюрак разведкачилар ҳақида шов-шувли китобни чоп этади.

Асарда рақамли хавфсизлик, ватан хавфсизлиги йўлида ишлайдиган жасур шахсларнинг ҳаёти, улар учрайдиган хавф масалалари кўтарилган. Ушбу асарда ҳам ватанпарварлик, ҳам эҳтиросли севги, ҳам қизиқарли маълумотлар, ҳам сизни ўз дунёсига саёҳат қилдирадиган ажойиб сюжетни топасиз. Асар воқеалари АҚШ, Испания, Япония каби мамлакатлар ҳудудида ўтиши, воқеаларнинг тез ва кутилмаган ривожи сизни ўзига мафтун қилади.

Умид қиламизки, Ден Брауннинг содда ва қизиқарли ўзига хос реалистик услуби ўзбек китобхонларига маъқул келади.

 

Sharhlar (0)

Sharhlash



Izoh: HTML tahrirlash uslubi ishlamaydi! Oddiy matn kabi tering.

Yomon            Yaxshi