Мафия аъзосининг иқрори (Ошхонадаги қотиллик)

Мафия аъзосининг иқрори (Ошхонадаги қотиллик)

Nashriyot: Yangi asr avlodi
Sotuvda mavjudligi:
sotuvda mavjud

Muallif: Энце Руссо, Рекс Стаут
Kitob tili: O'zbekcha (kirill alifbosi)
Muqova turi: Qattiq
Betlar soni: 413
Narxi: 15000 UZS QQS siz: 15000 UZS
Savatga olish
Tavsif

Поезд ва автомобилда юришдан, кемада сузишдан қўрққани сабаб хонасидан ҳеч қаерга чиқмай жиноятларни фош қилган детективни биласизми? Бу америкалик ёзувчи Рекс Стаутнинг қатор қиссалари қаҳрамони Ниро Вульфнинг айнан ўзгинаси. Тўпламга кирган «Ошхонадаги қотиллик» қиссаси бош қаҳрамони ҳам у. Ўткир ақл, кенг тасаввур, ўта синчковлик, воқеаларни бир-бирига боғлаш ва уларни таҳлил қилиш натижасида изқувар ҳақиқий қотилни аниқлайди. Энг қизиғи, қаҳрамон ўз хизмати эвазига машҳур ошпаз ҳамма-дан сир тутган тансиқ таомнинг рецептини сўрайди. Ниро Вульф бу орзусига эришадими ёки йўқ, китобхон «Ошхонадаги қотиллик» қиссасини ўқиб билиб олади.

Мазқур тўплам детектив жанрида ёзилган яна бир асарни ўз ичига олади. Италия ёзувчиси Энце Руссонинг «Мафия аъзосининг иқрори» романида Жованинонинг бошидан кечирганлари баён қилинади. Жованино ўсмир чоғида тўдага қўшилганидан бошлаб, мафия аъзолари битта-битта қўлга олингунга қадар бўлган давр ичида кўрган-кечирганларини, қилган жиноятларини ўз тилидан ҳикоя қилади. Ёши элликдан ошган собиқ мафия аъзосининг афсус ва надоматга тўла иқрори замирида ўқувчи Италия ҳаётида мавжуд бўлган ўткир ижтимоий муаммоларни ҳам кўради.

Sharhlar (0)

Sharhlash



Izoh: HTML tahrirlash uslubi ishlamaydi! Oddiy matn kabi tering.

Yomon            Yaxshi

Ma'lumot