Қадам

Қадам

Sotuvda mavjudligi:
sotuvda mavjud

Muallif: Санжар Хўжа
Kitob tili: O'zbekcha (kirill alifbosi)
Muqova turi: Yumshoq
Betlar soni: 145
Narxi: 16900 UZS QQS siz: 16900 UZS
Savatga olish
Tavsif

«Қадам» - шунчаки тавсия ёки таржима асар эмас, у том маънода бир инсоннинг «мен»ини топгунгача бўлган узун ва машаққатли йўлнинг тафсилоти, рўбару келинган ҳолатларни изоҳловчи ҳаётий фактлар ҳамда мисоллар йиғиндисидир.

Агар сиз бугун ўзингизни ўзгартирмоқчи ёки қайсидир мақсадингизга эришмоқчи бўлсангиз, ишни ушбу китоб мутолаасидан бошланг. Ишонамизки, кўнглингизнинг қайсидир бурчагидаги яширин саволларга жавоб топасиз. Қачондир тўқнаш келганингиз ва қайсидир сабаб билан сизни чекинишга мажбур қилган муаммо кўз олдингизда бўй кўрсатади. Билмаган нарсаларни айланиб ўтишмас, ўрганиб, муаммоларни ҳал қилиб, кейинги мақсад сари олға юришнинг пайти келди. Ишонинг!

Китоб ёзиш, аслида жуда масъулиятли истак. Агар у инсоннинг ўзлигини тафтиш қилиш, руҳлантиришга йўналтирилган бўлса, янада кўпроқ масъулият юклайди. Муаллиф билимдан ташқари ҳаётий тажриба, синалган муваффақиятли усуллар асосида фикрларини баён қилиши китоб қимматини янада оширади. Ушбу китоб муаллифи масъулиятни қанчалик ҳис қилди - бу ҳақда мутолаадан кейин гаплашамиз.

Sharhlar (0)

Sharhlash



Izoh: HTML tahrirlash uslubi ishlamaydi! Oddiy matn kabi tering.

Yomon            Yaxshi

Ma'lumot